Покистонда бензовоздан чиққан ёнғин 140 кишини ҳаётдан олиб кетди (видео)

25.06.2017 | Жаҳон | 3220

Покистоннинг Баҳавалпур шаҳрида бугун бензин ташувчи машина ёниб кетди. Ўнлаб жабр кўрганлар шифохонага ётқизилди. Ҳалокат 140дан зиён инсоннинг умрига зомин бўлганини ёзишмоқда.

Машина 25 минг литр ёнилғини Карачидан Лоҳурга элтаётган эди.

Ёнғин сабаби одамлар машина ёнида чекканлиги бўлиши мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, машина ағдарилиб кетган. Атрофдаги фуқаролар эса цистернадан сизаётган бензинни олиш учун ташланган. Шундан сўнг бирдан аланга кўтарилган ва одамларни домига тортган.

APP нашрининг ёзишига қараганда, одамлар полициянинг ҳайдашига қарамасдан сизаётган ёнилғига ташланган. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган.

Покистоннинг интернет нашрларида куйиб кетган таналарнинг расмлари тарқалди. Айримларнинг танаси таниб бўлмас ҳолга келганидан фақат ДНК таҳлили ёрдамида шахсини аниқлаш мумкин.

Ҳодиса юз берган жойга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий вертолёт йўлланган. Ҳалокат натижасида ҳаммаси бўлиб олти автомобиль ва ўн икки мотоцикл ёниб кетган.

Мухбирлар Покистон йўллари ўта хароб аҳволда эканлигини кўп бора ёзган. Ҳайдовчилар эса тез-тез йўл ҳаракати қоидаларини бузади.