Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини белгилаш бўйича музокаралар самарали якунланди
26.06.2017 12:12,  
7

2017-йилнинг 25-июн куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳи ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациясининг топография ва ер тузиш ишчи гуруҳи ўртасида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар самарали якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Давлат чегараси тўғрисидаги оралиқ битимга киритиладиган чегара чизиғи узунлигини аниқлашни тезлаштириш мақсадида, техник ва жисмоний фаолият ҳажмининг катталигини инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлар чегараларининг муҳокама қилинадиган участкаларини мураккаблиги сабабли ўзаро келишувга биноан музокаралар ўтказиш, қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари муддати икки кунга чўзилди.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан 2017-йил 9-июнда Остона шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувлар натижасида юзага келган конструктив қараш ва ишчан муҳит томонларга кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро мақбул қарорга келиш имконини яратди. Музокаралар якунига кўра тегишли битим имзоланиши ҳам буни яна бир бор тасдиқлайди", деб таъкидланган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан