Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: АҚШ учинчи давлатларга бостириб киришни БМТ орқали қонунийлаштириб олмоқчи
26.06.2017 13:41,  
1

Вашингтон “Ал-Қоида” ва ИШИДнинг минтақавий филиалларини БМТ террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш тарафдори. Агар бу таклиф маъқулланса, Вашингтон америка қонунчилигига биноан учинчи давлатлар ҳудудларида махсус операцияларни бошлашлари мумкиндеб хабар бермоқда “Известия” газетаси дипломатик доирадаги манбаларга асосан.

Россия ва қатор бошқа давлатлар, жумладан Миср АҚШнинг бу таклифига қарши чиқмоқда.

Миср билдираётган фикрга кўра, "Ал-Қоида" минтақавий бўлимининг рўйхатга киритилиши, маҳаллий ҳокимиятнинг ушбу таҳдидга қарши кураша олишини шубҳа остига қўйиши мумкин. Қолаверса Москва ҳам ушбу ташаббусга шубҳа билан қарамоқда. "Негаки, юқорида номи тилган олинган ташкилотларга алоқадор террорчи гуруҳлар сони қоидага мувофиқ, унчалик кўп эмас, шу боис, ҳукумат бу таҳдидларни ўз кучи билан енгишга қодир".

"Америкаликлар террорчилик уюшмалари рўйхатини кенгайтириш орқали бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни (аввало ўзлари учун) қонунийлаштириб олиш ниятида", — деб қайд этилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан