Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистондаги савдо вакилларини чақириб олди
27.06.2017 11:39,  
2

Тожикистон ҳукумати Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина, Афғонистон, Туркия, Қувайт, Германия ва Малайзиядан савдо вакилларини чақириб олишга қарор қилди. Бу борадаги фармойиш Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан бир ой муқаддам имзоланган бўлишига қарамай, куни кеча эълон қилинди.

Савдо вакилларини нима сабабдан чақириб олингани хақида айтилмаяпти. Шунингдек, бу лавозимларга янги кадрлар тайинлангани ҳам аниқ эмас.

Балки, оммавий чақириб олишлар ротация билан боғлиқдир, шунингдек кадрлар янгланиши керакдир, деган фикрлар айтилмоқда.

Элчилардан фарқли равишда савдо вакилларининг фаолият муддати чекланмаган. Тожикистоннинг савдо вакили Абдурасул Мухидов икки мамлакат ўртасида самолёт парвозлари билан боғлиқ муаммолар бошланишидан аввал бу лавозимга тайинланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан