Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусусий корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси низоми тасдиқланди
27.06.2017 15:32,  
7

Давлат Рақобат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштрилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси низоми тасдиқланди, деб хабар қилди Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати.

Жамғарманинг асосий вазифаси маблағларни хусусийлаштирилган корхоналарни амалий қўллаб-қувватлашга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ва тадбиркорларни бизнес юритиш асосларини ўқишини ташкил этишга йўналтириш ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига банклар томонидан кредитлар берилиши учун ва шу турдаги кредитлар берилганда қайта молиялаш ставкасидан кўпи билан 4 фоизга ошадиган фоизли харажатларни қоплашга субсидиялар бериш учун ажратилади.

Инвестицион лойиҳаларнинг кўриб чиқилиши ва танлаб олиниши Ўзбекистон президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган Идоралараро комиссиялар томонидан тасдиқланган илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳалари орасидан амалга оширилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан