Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венгрия ўзбекистонлик талабалар учун йилига 30 та стипендия ажратишни режалаштирмоқда
27.06.2017 15:35,  
10

Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарлари бугун, 27 июнда куни бўлиб ўтган учрашувда сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар, таълим муассасалари вакиллари, маданият ва санъат фаоллари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашувда молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва таълим соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳалар амалий жиҳатдан муҳокама қилинди. Хусусан, Венгрия томони ўзбекистонлик талабалар таълим олишлари учун йилига 30 та стипендия ажратишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Тошкент очиладиган Венгрия элчихонаси икки томонлама алоқаларни тизимли асосда мустаҳкамлаш ва кўп қиррали тус беришга имкон яратиши қайд этилди.

Музокаралар якунланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Венгрия Инсон ресурслари вазирлиги ўртасида 2017-2020-йилларга мўлжалланган соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим вазирлар томонидан имзоланди. Тадбирларда Венгрия Элчиси Петер Санто иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан