Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзнефтмаҳсулот”: вилоятлардаги бензин тақчиллиги сунъий равишда юзага келмоқда
27.06.2017 17:13,  
4

Айни кунларда республикамизнинг Андижон, Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида кузатилаётган ёнилғи тақчиллиги сунъий равишда юзага келмоқда. Бу ҳақида “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ матбуот хизматидан UZ24 нашригага хабар қилинди.

Компания маълумотига кўра, ҳафтада 2-3 маротаба ҳудудлардаги АЁҚШларда бензин йўқлигидан шикоят қилиб қўнғироқ қилаётганлар бор, шикоятларда чайқовчиларнинг ёнилғини кўчада ноқонуний сотаётгани ҳам айтилмоқда.

“Республика бўйлаб барча АЁҚШларга ёнилғи етказиб бериш жадвал асосида бажарилади. Куннинг иссиқ бўлиши ва хавфсизлик сабабли ёнилғи эрта тонгдан сотила бошлайди. Куннинг ярмига келиб эса бензин тугайди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида. — Лекин бу бензин тақчиллигининг асосий сабаби эмас. Хусусий АЁҚШлар қўшимча даромад олиш мақсадида ёнилғини олиб-сотарларга пуллайди ва натижада сунъий тақчилик юзага келади.

“Ўзнефтмаҳсулот” қайд этишича, ҳозирда компания жойларда рейдлар ўтказмоқда.

Таъкидлаш керак, вилоятларда, хусусан, Андижонда бензин етишмовчилиги ҳақида Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ёзишмоқда. Улардан бири бугун (27 июнь куни) АЁҚШга бензин келганини, бошқа кунлари йўқ бўлганини ва уни 4 минг сўмдан сотиб олганини хабар қилган.

“АЁҚШларда бензин йўқ, лекин кўчадан 4 минг, 4,5 минг сўмга олса бўлади”.

“Бугун эрталаб машинамга 40 литр ёнилғи қуйдим. Машиналар жуда кўп, АЁҚШнинг 4 та қатори баравар ишлади ва менга 12 минут вақт кетди. Соат 11 да эса бензин қолмади”, - дейди яна бир фойдаланувчи.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қозоғистон, Россияга қилган ташрифлари давомида Ўзбекистонни углеводород ёнилғиси билан таъминлаш бўйича қатор битимлар имзолади. 2020 йилда йилига 5 млн тонна ёнилғи ишлаб чиқариш қувватига эга Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилиши режалаштирилган. Буларнинг бари республикамизда ёнилғи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган”, дея қўшимча қилди “Ўзнефтмаҳсулот”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан