Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жисмоний ёки юридик шахсларга бериладиган SIM-карталар сони чекланади
27.06.2017 19:56,  
32

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари" янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси порталида умумий муҳокамага қўйилган.

Янги қоидалар талабларига кўра, мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси фақат абонент — жисмоний шахс шахсан бўлганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилганда ёки унинг вакили шахсан иштирок этганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда тузилади.

Шунингдек, лойиҳага асосан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш оператор билан бирга, янги иштирокчи — дилер татбиқ этиш кўзда тутилмоқда. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишдан олдин оператор (ёки дилер) ушбу абонент билан илгари тузилган амалдаги шартномаларнинг мавжудлигини маълумотлар базаси билан солиштиради.

Янги қоидаларнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, операторнинг бешта ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган абонент – жисмоний шахс билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш фақат операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга оширилади. Юридик шахс билан эса шартномани тузиш учун ушбу миқдордаги рақамларга эҳтиёжни ёзма равишда асослаб берилганда ва операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида амалга ошириш мумкин бўлади.

Лойиҳада қуйидаги янги тушунчалар киритиш таклиф қилинган: мобиль алоқа тармоғи операторининг дилери, ўзини-ўзи обрўсизлантирган дилер, лицензиянинг амал қилиш зонаси, пассив абонент, хизмат кўрсатиш пункти, дилернинг хизмат кўрсатиш пункти, шлюз (тармоқлараро интерфейс), GSM шлюз, IP шлюз.

Барча фуқаролар ушбу қоидалар лойиҳаси бўйича ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси порталида тақдим этиши мумкин. 2017 йил 1 июл куни ушбу норматив-ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилиш жараёни якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан