Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ziyouz.com портали раҳбари Қозоғистонда медал билан тақдирланди
28.06.2017 11:38,  
17

Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона бўлмиш Ziyouz.com портали раҳбари Давронбек Тожиалиев "Ўқиётган дунёда китобхон миллат" халқаро симпозиумида иштирок этди ва Қозоғистон Республикасининг "Кутубхона ишининг устаси" медали билан тақдирланди. Бу ҳақда унинг саҳифасида маълум қилинган.


Бундан ташқари, жаноб Тожиалиев Туркия Республикаси тарих ва маданият ассоциацияси нишони билан тақдирланди.

"Анжуманнинг биринчи кунида "Мутолаа ва тафаккур", "Болалар ва ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш", "Биз нега ўқиймиз?", "ХХ асргача бўлган туркий манбалар" каби мавзуларда қизиқарли маърузалар бўлиб ўтди. Шундан сўнг иштирокчилар Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Expo-2017 халқаро кўргазмасига таклиф қилиндилар", — дейди портал асосчиси.

Дунёнинг 400 нафардан ортиқ зиёлисини жамлаган анжуманни Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси ва Қозоғистон маданият илмий-тадқиқот институти ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан