Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон фуқаросини Москвадаги паркда зўрлашди
28.06.2017 12:22,  
8

Москвада Қирғизистон фуқаросини зўрлашди, ҳодисада қирғизистонлик йигит гумонланмоқда, деб хабар қилди Спутник нашри.

"Россиядаги Қирғизистон Республикаси ваколатхонасига 28 яшар қизга нисбатан зўравонлик уюштирилгани ҳақида тезкор хабар келиб тушди. Ушбу жиноятда гумонланаётган йигитлар, яъни ҳамюртлари қизни қаттиқ қўрқитишгани учун жабрдийда аввалига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза ёзишдан кескин бош тортган", — дейилади хабарда.

Қирғизистон ИИВ хабарига кўра, 18 июн куни Мелис исмли ҳали унчалик яхши таниш бўлмаган йигит қизни ифторликка таклиф қилган ва учрашув жойида уни ўз дўстлари билан таништирган.

"Паркда йигитлардан бири куч ишлатиш йўли билан қизни зўрлаган. Қолган йигитлар бу вақтда юз бераётган ҳодисани телефон камераси ёрдамида суратга олганлар ва агар жабрдийда ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қиладиган бўлса, видеони ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитишган", — дейилади милиция хабарида.

Қиз билан ўтказилган суҳбат давомида жарбдийда ариза ёзишга кўндирилган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Жиноятни содир этганликда гумонланиб Жалолобод вилоятининг Сўзоқ туманидан бўлган 33 яшар йигит ҳибсга олинган. Яна икки кишини қўлга олиш бўйича ҳаракатлар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан