Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукуматида яна ўзгаришлар юз берди
28.06.2017 12:24,  
4

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор фармон ва қарорларига мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат портали хабар берди.

Жумладан,  Баҳромжон Тураевич Норкобилов Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.

Баҳодир Маҳмудович Низомов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тоҳир Ҳайдаров Обиджонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нодир Хусанов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Узоқбой Бегимқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан