Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов «Тошкент» телеканали орқали илк бор аҳоли олдида ҳисобот беради
28.06.2017 18:00,  
5

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва шаҳарнинг мутасадди раҳбарлари бугун, 28 июнь куни соат 20:00 да «Тошкент» телеканалида телетомошабинлар олдида ҳисобот беради. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Бугунги онлайн-мулоқотда пойтахтда халқ фаровонлиги йўлида қандай ишлар амалга оширилаётгани, ҳокимлик олдига яна қандай вазифалар тургани, пойтахт аҳолисини қандай муаммолар қийнаётгани, улар қачон ва қандай ҳал қилиниши, яқин келажакда Тошкент қандай қиёфа касб этиши каби саволларга жавоб берилади.

Телетомошабинлар ўз саволларини Telegram орқали овозли ёки видеомурожаат тарзида ёки +99897 7041788 рақамига телефон қилиш орқали юбориши мумкин.

Шунингдек, телетомашабинлар 214-16-97, 214-16-98, 214-16-99 рақамларига қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарига жонли эфирда савол бериши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан