Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда АҚШнинг илк университети ўз бўлинмасини очади
28.06.2017 21:23,  
10

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, 28 июн куни вазирликда Webster университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер иштирокида учрашув бўлиб ўтган.

Унда Webster университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинган. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилган.

Ҳар икки томон вакиллари Вебстер университети билан ҳамкорлик ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро стандартлар асосида соҳа мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаганлар.

Шунингдек, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига асосланиб Terabayt наширининг ёзишича, университет Американинг Wебстер университети билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Шу муносабат билан, университетда Webster университети делегацияси иштирокидаги учрашувда америкалик университетнинг халқаро таълим дастури асосида ТАТУда ўз факултетини ташкил этиши бўйича музокаралар олиб борилган.

Университетлар бакалавриатура йўналишига ахборот технологиялари, ахборот хавфсизлиги, телевизион технологиялар бўйича ўқув дастурларини жорий қилиш бўйича келишиб олганлар.

1915 йилда асос солинган Webster университети АҚШ нинг Миссури штатида, Сент-Луисе шаҳрида жойлашган. Вебстер хусусий нотижорат олий таълим муассасаси бўлиб, унда 17 000 нафар талаба қатор йўналишларда, жумладан ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида таълим олади. Университет Европа, Осиё ҳамда Африка минтақаларида ўз кампусларига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан