Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ 6 та мусулмон давлат фуқароларига виза бериш бўйича янги мезонларни қабул қилди
29.06.2017 12:03,  
13

АҚШ маъмурияти аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган олтита давлат фуқаролари ва барча қочқинларга виза беришда янги мезонларни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги давлат департаменти меморандумига асосан.

Хабарда таъкидланишича, бундай чора тегишли даъвогарларга визани фақатгина АҚШда яқин оилавий ёки иш алоқаларга эга бўлсагина беришни назарда тутади. Улар АҚШда ота-онаси, эри ёки хотини, катта ёшдаги фарзандлари ёки ака-ука ҳамда опа-сингиллари яшашини ҳужжат билан исботлаб беришлари талаб этилади. АҚШ визаси берилишида ўзоқ қариндошлар эътиборга олинмайди.

Шунингдек, янги мезонлар АҚШнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига чоршанба куни юборилган.

АҚШ олий суди душанба куни Дональд Трампнинг миграция қарори бўйича ишни эшитишга рози бўлди. Кўриб чиқиш ушбу ҳужжатни тўсиб қўйган қуйи поғонадаги судьяларнинг кўпчилик қарори билан вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Суриялик қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиш ва Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Йемен, Ливия ва Сомали фуқароларини 90 кунга АҚШга киришини чекловчи қарор қабул қилган эди. Миграцияни чекловчи ушбу қарор дунёнинг айрим мамлакатларида ва АҚШнинг кўпгина штатларида норозиликлар келтириб чиқарган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан