Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Касперский антивируси тақиқланиши мумкин
29.06.2017 15:56,  
2521

Америкалик сенаторлар мудофаа ташкилотларида Россиянинг машҳур “Касперский лабораторияси” фирмаси дастурларидан фойдаланишга тақиқ қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Бу ҳақида Reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

Бир кун олдин Федерал қидирув бюроси агентлари “Касперский лабораторияси”нинг америкалик ходимларини сўроқ қилган. Сешанба кунги терговлар Россиянинг АҚШдаги сайловларга алоқадорлини тафтиш қилиш доирасида амалга оширилган. Ходимлари сўроқ қилингани ҳақидаги хабар Россиянинг йирик дастур ишлаб чиқарувчиси томонидан ҳам тасдиқланган.

Таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси Конгресс томонидан қабул қилинадиган бўлса, АҚШнинг Мудофаа департаменти тизимларида Касперский маҳсулотларини ишлатиш тақиқланади. Ҳозирча қонун Сенатнинг Қуролли кучлар қўмитаси томонидан маъқулланган.

Сенаторлар мазкур чора “Касперский лабораторияси ва Россия ҳукумати ўртасидаги алоқалар жуда яқин”лиги АҚШнинг киберхавфсизлигига таҳдид туғдиришининг олдини олишга қаратилганини айтишмоқда. Дастурий фирма асосчиси Евгений Касперский эса Россия махсус хизматлари билан алоқалари мавжудлигини рад этган ва аниқ исбот-далил келтиришни сўраган. Касперский сенаторларнинг хавотирлардан халос қилиш учун Конгрессда чиқиш қилишга тайёрлигини ҳам маълум қилган.

Маълумот учун, Касперский антивируслари дунёдаги энг машҳур дастурлардан саналади. АҚШ расмийлари фирма маҳсулотларига анчадан бери ишончсизлик билдириб келади. Америка разведкаси эса фирма раҳбари ҳамда Россиянинг сиёсий ва махсус хизматлар мулозимлари ўртасида 2012 йилдан бери яқин алоқалар борлигини айтишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан