Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукумат таркибида ўзгаришлар давом этмоқда
29.06.2017 17:32,  
12

Умаров Олимжон Мухамаджанович Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-июндаги ПҚ-3102-сон қарорига мувофиқ Умаров Олимжон Мухамаджанович Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Ўзбекистон президенти Ҳукумат таркибида қатор ўзгаришларни амалга оширган эди.

Жумладан, Баҳромжон Норкобилов Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига;

Баҳодир Низомов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига;

Тоҳир Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига;
Нодир Хусанов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига;

Узоқбой Бегимқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан