Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ бош вазири ИШИД тор-мор этилганини эълон қилди
30.06.2017 08:03,  
13

Пайшанба куни Ироқ ҳукуматига қарашли қўшинлар яқинда вайрон қилинган қадимий «Нурия» масжидини эгаллади, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

850 йиллик масжидда уч йил муқаддам Абу Бакр Бағгодий ўзини «халифа» деб эълон қилган эди. Мўсул мазкур гуруҳнинг норасмий пойтатхи ва «Масжидун Нурия» ИШИД раҳбарининг асосий қароргоҳи сифатида кўрилган. Масжид жангариларнинг қора байроғи уч йил давомида ҳилпираб турган. Ҳукумат қўшинлари 8 ойдан бери давом этаётган ҳарбий амалиётлардан сўнг шаҳарни жангарилардан бутунлай тозалашга жуда яқин туришибди.

«Нурия» мажсидининг қўлга киритилиши алоҳида рамзий аҳамиятга эга. Мўсулнинг эски шаҳар қисмида тўқнашувлар ҳали давом этаётганига қарамасдан, Ироқ ҳукумати «қалбаки ислом давлати» тугатилганини эълон қилди.

«Нурия масжиди ва Ҳадба минорасининг давлатимиз ихтиёрига қайтарилиши ИШИД деб аталмиш ёлғон давлатнинг тугатилганини билдиради», – деб айтган Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий баёнотида.

«Уларнинг хаёлий давлати қулади», – деб айтган Ироқ армияси вакили генерал Яҳё Расул мамлакат телевидениесида қилган чиқишида.

Мўсул ИШИДнинг Ироқдаги сўнгги йирик таянчи ҳиосбланарди. Шаҳарнинг озод қилиниши гуруҳни таназзул сари бошлаши кутилмоқда. Жангарилар шаҳарнинг жануби ва ғарбида бир неча юз минг киши яшайдиган аҳоли пунктларини назорат қилмоқда.

Гуруҳнинг Суриядаги сўнгги йирик таянчи бўлган Раққа шаҳрида ҳам жангарилар мағлубиятга яқин турибди. Ҳозиргача «Исломий давлат» 2015 йилда эгаллаб турган ҳудудининг 60 фоизини бой берган. Таҳлилчилар бугунги ИШИД тахминан Белгия ҳудудига тенг маённи назорат қилаётганини айтишади.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳамда курд ва шиа жангарилар кўмагида Ироқ армиясининг Мўсулни озод қилиш операцияси ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган эди. Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган шаҳарни шу вақтга қадар 900 мингдан ортиқ одам тарк этган. Уларнинг аксарияти қочқинлар лагерларидан бошпана топган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан