Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зарафшон дарёсига ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди
1.07.2017 12:23,  
7

29 июнь куни номаълум бир қиз Зарафшон дарёсига ўзини ташлаган ва чўкиб кетган. Бу вақтда дарё бўйида профилактик тадбир ўтказаётган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди командири бошчилигидаги қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Қидирув-қутқарув ишлари натижасида чўккан қиз топилган, қутқарувчилар унинг юрак уриши тўхтаганлигини аниқлаб, дарҳол биринчи ёрдам кўрсатган. Жабрланувчи нафас олишни бошлагач, у йўловчи машинада туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Йўл давомида жабрланувчига бир неча бор ёрдам кўрсатилди. Тиббиёт бирлашмасида малакали ёрдам кўрсатилиб, қиз хушига келтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан