Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир коллеж талабаси муштлашувдан кейин вафот этди
1.07.2017 19:27,  
10

Тошкентдаги биринчи юридик коллежнинг битирувчиси Акмал Абдураҳмонов 28 июнь, чоршанба куни кечқурун Юнусобод туманидаги Қошғар массиви (Ц-4) ҳудудида ўз тенгдошлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, йигитнинг ўлими ҳақидаги хабарлар Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган. Воқеа гувоҳларининг ёзишича жанжаллашаётган йигитларни дарҳол ажратишган. Ички ишлар ва тез ёрдам ходимлари дарҳол етиб келган. Бироқ Акмалнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинмаган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг аниқлик киритишича, дастлаб Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Бироқ Акмалнинг ўлимидан сўнг Республика нейрожарроҳлик илмий марказида иш 104-модданинг 3-қисмига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлувчи қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ўзгартирилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, Юнусобод туман ИИБнинг тергов-тезкор гуруҳи бу иш бўйича суриштирув олиб бормоқда. Тергов сири ва гувоҳларнинг хавфсизлиги юзасидан гумонланувчиларнинг исмлари ва сони ҳозирча маълум қилинмайди.

Facebook’да тарқалган хабарларга кўра, Акмал меҳрибон, фаол, қувноқ ва кўнгилчан бўлган: «Итларни, айниқса, «питбул» зотини яхши кўрган, ёш болаларни ёқтирган. Дўстларини ҳимоя қилган ва ҳеч қачон оғир вазиятда ташлаб кетмаган. Бувиларига ёрдам берган ва уларнинг севимлиси бўлган. Спорт билан шуғулланган, бақувват ва баланд бўйли бўлган. У яқинларининг фахри бўлган».

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда худди шундай ҳолат бўйича Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси Жасур Иброҳимов ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан