Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фоҳиша қизни кўнгил овлашга мажбурлаган ИИБ ходими маҳкамага тортилди
3.07.2017 11:11,  
32

Тошкент шаҳар ИИББ Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази ходими, сержант Шокир Бердиев тамагирлиги ва лавозимини суииcтеъмол қилгани боис жиноий жавобгарликка тортилди.

“Постда” нашри билдиришича, М.Й. исмли аёл аниқ яшаш жойи ва машғулот турига эга бўлмаганликда гумон қилиниб, марказга олиб келинган. 

М.Й.ни марказдан олиб чиқиш учун унинг дугонаси ҳужжатлар билан келган. Марказ ходими Шокир Бердиев суҳбат асносида М.Й.нинг дугонаси танасини сотиш билан шуғулланиб келганини билиб олган. 

Шундан кейин ҳар икки қизни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, М.Й.нинг дугонасидан пул ундирган ҳамда уни ўз кўнглини овлашга мажбурлаган. 

Кейин ҳам нафсини жиловлашни бутунлай унутган сержант Ш. Бердиев яна бир неча маротаба қизни пинҳоний учрашувларга мажбурлаган. 

Шу тариқа қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.  ИИБ вакилига суд тегишли жазо тайинлагани хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан