Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44−45 даражагача кўтарилади
3.07.2017 14:11,  
2

Ўзбекистон ҳудудига Трукманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилди «Ўзгидромет» 

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4−6 даража юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат +38…+43 даражага қадар исийди.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсел эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3−9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ва Қирғизистондан музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари кузатилиши мумкин.

4 июль учун об-ҳаво башорати

Тошкент
Вақти-вақти билан бир оздан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22…+24, кундузи +38…+40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдаёр вилоятлари
Вақти-вақти билан бир оздан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22…+27, кундузи +38…+43 даража бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Вақти-вақти билан бир оздан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23…+28, кундузи +40…+48 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22…+27, кундузи +36…+41 даража бўлади.

Мамлакатнинг тоғли ҳудудлари
Вақти-вақти билан бир оздан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан