Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияда яна бир масжид ҳужумга учради
3.07.2017 18:21,  
8

Франция жанубидаги Авиньон шаҳрида жойлашган масжид олдида қуролли ҳужум содир бўлди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Якшанба куни тахминан тунги соат ўн яримларда юзини ниқоб билан тўсиб олган ва тўппонча ҳамда милтиқ билан қуролланган икки киши «Ар-Роҳма» масжиди олдида одамларга қарата ўт очган. Ҳужум оқибатида 8 киши жароҳат олган.

La Provence газетаси полициядаги манбаларига таяниб хабар беришича, мазкур ҳодиса террорчилик ҳужуми сифатида баҳоланмаяпти. Улар отишмани бир неча нафар маҳаллий ёшлар ўртасидаги келишмовчилик натижаси сифатида гумон қилинмоқда.

Полиция ҳодиса гувоҳларига таяниб билдиришича, қуролли кишилар айнан масжид ёхуд ундан чиққан мусулмонларни нишонга олмаган. Аммо ҳужум мусулмонлар масжиддан хуфтон намозини ўқиб чиқаётган вақтда содир бўлган.

Францияда сўнгги бир ҳафта ичида иккинчи марта масжид ҳужумга учрамоқда. Ўтган пайшанба куни Кретей шаҳридаги масжид олдида мусулмонларни машинада босиб кетишни мақсад қилган террорчи ҳибсга олинган эди. Кретейдаги ҳужумда ҳеч ким жабр кўрмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан