Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб давлатлари Қатарга яна икки кун муҳлат берди
3.07.2017 18:24,  
1

Қатарни терроризмда айблаётган Форс кўрфази мамлакатлари 13 та банддан иборат шартларни қабул қилиш учун Қатарга берилган муддатни узайтирди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қатар ҳукумати Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрнинг терроризм айбловларини асоссиз деб атаган улар қўйган ултиматумнинг айрим шартларини қабул қилиш имконсизлигини маълум қилган. Бугун Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон ас-Соний ҳукуматнинг ултиматумга расмий жавобини етказиш учун Қувайтга сафар қилиши кутилмқода.

Ултиматумни қабул қилиш муддати дастлаб 10 кун қилиб белгиланган ва якшанба куни ниҳоясига етиши лозим эди. Аммо 4 давлат ҳукуматлари яна 48 соат муҳлат беришга қарор қилишган. Улар, талаблар қабул қилинмайдиган бўлса, Қатарга қарши янги сакциялар қўллаш мумкинлигидан ҳам огоҳлантиришган. Чоршанба куни Саудия, Баҳрайн БАА ва Миср ташқи ишлар вазирлари Қоҳирада учрашиши кутилмоқда.

Форс кўрфазининг 4 та араб давлати 5 июнь куни Қатар билан дипломатик алоқаларни бекор қилган ва иқтисодий қамал эълон қилган эди. 23 июнь куни Қатарга қарши бир қатор оғир шартлардан иборат ултиматум Қувайт воситачилигида тақдим қилинган.

Ултиматумда Al Jazeera телеканалини ёпиш, Эрон билан барча алоқаларни бекор қилиш, Саудия, Баҳрайн, БАА ва Мисрда террорчи деб тан олинган шахс ва ташкилотлар террорчилигини эътироф этиш ҳамда Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш каби талаблар бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан