Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг мустақиллик кунида Шимолий Корея баллистик ракета учирди
4.07.2017 08:22,  
8

КХДР армияси бугун тонгда навбатдаги баллистик ракетани синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда Yonhap News агентлиги.

Ракета парвози ҳақида дастлаб Жанубий Корея армияси Бош қўмондонлиги маълум қилган. «Шимолий Корея тахминан соат 9:40 да Шимолий Пхенян вилоятидаги Пангҳён аэродромидан Япон денгизи томон номаълум баллистик ракетани учирди», дейилади қўмондонлик баёнотида.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жанубий Корея президенти Мун Же Ин мамлакат Милий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказиши кутилмоқда. Жанубий Корея расмийлари КХДР учирган ракетанинг 800-900 км масофага учиб борганини айтишган. Айни пайтда АҚШ ва Жанубий Корея мутахассислари ракета ва унинг аниқ учиш масофасини ўрганмоқда.

Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета синови АҚШда мустақиллик куни нишонланадиган 4 июль санасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, ҳафта охирида Германиянинг Гамбург шаҳрида «Катта йигирматалик» саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Жанубий Корея президенти Мун Же Ин АҚШга сафар қилган эди. Доналд Трамп ва Мун Же Ин Шимолий Корея билан очиқ музокаралар учун «эшиклар очиқлиги»ни айтишган. Маълумот учун, Шимолий Корея сўнгги бир ой ичида учинчи ракета синовини ўтказмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан