Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг яна бир собиқ ҳокими раҳбарлик лавозимига қайтди
4.07.2017 11:02,  
3

Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳукумат портали хабар бермоқда.

29 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги қарори тасдиқланди.

Рустам Шоабдураҳмонов 2001—2005 йилларда Тошкент ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Дирекция ҳукуматнинг 15 июндаги қарори билан ташкил этилди. У ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларга буюртма бериш, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан назорат қилиш билан шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан