Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Brexit йўлида тўсиқлар
27.06.2016 08:03,  
2

Brexit Британиянинг Европа Иттифоқи (ЕИ)дан дарҳол ва тўлиқ ажралиб чиқишини билдирмайди. 

ЕИ шартномасида ва Британия ички қонунларида ҳамда сиёсий тизимда бу масалани мураккаблаштирадиган, жараёнга тўсиқ қўядиган, ҳаттоки референдум натижаси бекор қилинишига олиб келадиган бир қанча омиллар мавжуд:

1. Маълумки, Brexit расмий амалга ошиши учун ЕИ Лиссабон шартномасининг 50-моддаси ишга тушиши лозим, бу камида 2 йил ёки ундан ҳам кўпга чўзилиши мумкин. 50-модда ишга тушиши учун эса мамлакат ички қонунларига таяниб, Британия парламенти бу референдумни тасдиқлаши ҳамда Бош вазир ажралиб чиқиш музокаралари ва келишувларининг бошланиши ҳақида расмий Брюсселга сўров жўнатиши лозим. Лекин Д. Кэмерон октябр ойида (балки олдинроқ) ўз вазифасидан кетмоқчи, демакки, янги Бош вазир ва ҳукумат тузилиши керак. Бу эса вақт талаб қилади.

2. Британ қонунлари ва ҳуқуқшуносларига кўра, бу референдум ҳукумат учун мажбурий эмас, балки маслаҳат-кўрсатма (advisory) мақомига эга экан, қонунчиликда уни мажбурий қилувчи ҳолат ва модда йўқ. Шундан келиб чиқиб, Британ ҳукумати бу референдум натижасини эътиборсиз қолдириш имкониятига эга. Лекин Кэмерондан кейин чиқиш компанияси лидерларидан Б.Жонсон Бош вазир бўлиши кутилмоқда. У 50-модда талабида бўлади, яъни Brexitни расмий-ҳуқуқий амалга оширишга ҳаракат қилади. Сиёсий вазият янада мураккаблашиши мумкин.

3. Бу ерда чиқиш компанияси ва Б.Жонсон (ҳукумат Раҳбари бўлган тақдирда) учун яна катта муаммо пайдо бўлади. Гап шундаки, Лиссабон шартномасининг 50-моддасини ишга тушириш учун Британия Парламентининг расмий розилиги олиниши керак. Лекин парламентдаги 650 депутатдан камида 457таси ҳозирги Brexitга, яъни ЕИдан ажралиб чиқишга қарши. Мазкур депутатлар референдум натижасини рад қилишлари мумкин, бу учун уларга ҳеч бир қонуний монелик йўқ.

4. Бу орқали 457 депутат ЕИда қолиш кампанияси ва тарафдорларини сафарбар этиб, жамоатчилик босими остида ва ёрдамида янги Британия ҳукуматининг ЕИ шартномасининг 50-моддасини ишга туширишга тўсиқ қўйишга ҳамда қайта референдум ташкил қилишни талаб қилиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

5. Ҳозирданоқ ҳатто ажралиб чиқишга овоз берганлар орасида, умуман, кенг британ жамоатчилиги, зиёлилари, айниқса, ёшлар орасида (45 ёшгача бўлган британларнинг асосий қисми қолишга овоз беришган) Brexitдан кучли норозилик ва афсусланиш кайфияти пайдо бўлди. Ҳатто Британия парламенти расмий веб-сайтида жамоатчилик томонидан қайта референдум ўтказиш ҳақида талабнома (petition) кампанияси бошланди. Айни дамда бу талабномани 1 142 249 киши имзолаган (қаранг: https://petition.parliament.uk/petitions/131215). Талабнома 6 ой муддатгача туришини инобатга олсак, уни бир неча миллион киши имзолаши тайин. Британия қонунларига кўра, 100 000дан ортиқ киши имзолаган талабноманинг Парламентда муҳокама қилиниши мажбурий. Парламентдаги Brexitга қарши бўлган 457 депутат бу кампаниядан фойдаланиб, референдум натижасини рад қилиш ва янги референдум ўтказишга қарор қилишга интилиши ҳам мумкин. Бу ерда ҳамма нарсани британ парламенти депутатлари ва жамоатчилигининг хоҳиш-иродаси ҳал қилади.

6. Ва ниҳоят, Brexit расмий амалга ошган, Лиссабон шартномасининг 50-моддаси ишга тушган тақдирда ҳам Британия (Шотландияни ва Шимолий Ирландиядаги миллатчи СНП ва Шинн Фейн партияси тарафдорларини рози қилиш учун) ЕИ билан ҳозирги ягона савдо тизими, визасиз борди-келди, саёҳат ва сармоя алмашиш тизими, тарифлар ва қулайликларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади, буни асосан барча британ (ҳатто чиқиш кампанияси ҳам) ва ЕИ сиёсатчилари хоҳлайди. Бу борада ўзаро келишувга эришишлари, натижада Шотландиянинг мустақиллик ҳақида референдум ўтказиш учун асос қолмаслиги мумкин.

Кўриб турганимиздек, Brexit бу ҳали тўлиқ ажралиш дегани эмас. Бу ерда сиёсатчилар, жамоатчилик ва парламент депутатлари ихтиёрида турли ечим йўллари мавжуд ва ҳамма нарса уларнинг иродасига боғлиқ.

Зафар Омоннинг Facebook саҳифасидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан