Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мўсулда ИШИД устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинди
5.07.2017 17:12,  
4

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ҳукумат кучлари томонидан Мўсул шаҳри ИШИД гуруҳидан озод қилингани муносабати баёнот берди, дея хабар бермоқда Associated Press агентлиги.

Ҳайдар ал-Абадий ироқлик аскарларни Мўсулдаги «улкан ғалаба» билан табриклаган. Шунга қарамай, шаҳарда жангарилар ва И ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар давом этгани хабар қилинган.

Бош вазир сешанба куни Бағдодда матбуот анжуманида ИШИД Мўсулдан озод қилинганини эълон қилган. Ўтган ҳафтада ал-Абадий 2014 йилда ИШИД эълон қилган «ёлғон халифалик» қулаганини маълум қилган эди.

«Алҳамдулиллаҳ, биз Мўсулни озод қилишга муваффа бўлдик ва бошқалар нотўғри томондалигини исботладик. Мўсул халқи терроризмга қарши бизнинг хавфсизлик кучларимиз томонида турди ва қўллаб-қувватлади», – деб айтган бош вазир ўз баёнотида.

Роппа-роса уч йил муқаддам ИШИД етакчиси Абу Бакр Бағдодий Мўсулдаги «Нурия» масжидида ўзини халифа деб эълон қилган эди. Мўсул шаҳри ИШИД гуруҳи тузган «давлат»нинг норасмий пойтахти сифатида кўрилар эди. Ўтган ҳафтада Ироқ ҳукуматига қарашли қўшинлар вайрон қилинган қадимий масжидни эгаллашга муваффақ бўлган эди.

Матбуот анжуманида Ироқ бош вазири, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини қайта тиклаш ва жангарилардан озод қилинган ҳудудларда барқарорлик ўрнатишга ўрсатма берганини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан