Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






BBC радиосининг ўзбек хизмати мамлакатимизга қайтмоқда
5.07.2017 19:08,  
26

Лондонда жойлашган BBC жаҳон хизматининг ўзбек бўлими мамлакатимизга қайтмоқда. Бўлим “бир муддат танаффусдан сўнг¸ Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида” эканини эълон қилди. Бундан ташқари пойтахтимиз Тошкентда очиш режалаштирилаётган мухбирлик бюросига ишга олинадиган журналистлар учун танлов эълон қилди.

 “Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистондаги янгилик-воқеаларни нафақат ўзбекистонликлар, балки дунё бўйлаб ўқувчи ва томошабинларга ҳам етказади. Журналист ўзбек тилида мукаммал сўзлашадиган ва яхши ёза оладиган бўлиши керак. Рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларни билиш олқишланади.”¸ дейилади сайтга қўйилган хабарда.

Бироқ ВВС қачон ўз фаолиятини бошлашига оид бошқа тафсилотлар¸ хусусан¸ мухбирлик бюросининг очилиши тафсилотлари эълон қилингани йўқ.

BBC (British Broadcasting Corporation – Британ радиоэшиттириш корпорацияси) 1927 йилда Лондонда ташкил этилган. 5 дастур (сиёсат, иқтисод, бизнес, маданият ва спорт) бўйича радиоэшиттиришлар бериб боради.

 Чет элга эшиттиришлар инглиз ва 40дан ортиқ хорижий тилда бериб борилади. Би-Би-Сининг Ўзбекистон хизмати 1994 йилнинг ноябрида ташкил этилган. Би-Би-Си жаҳондаги кўпчилик давлатларда кенг ёйилган мухбирлик тармоғига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан