Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Кoмилов: Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонга қайтиши мумкин
5.07.2017 19:14,  
5

Human Rights Watch ва шу каби турли халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин, деб маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Халқаро Пресс-клубдаги жонли мулоқотида.

Вазирнинг айтишича, Human Rights Watch каби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва айнан Human Rights Watch ҳам Ўзбекистонда фаолият олиб боришни қайта тиклаш бўйича қизиқиш билдирмоқда. Яқинда мазкур ташкилот раҳбари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, Ўзбекистонда фаолият олиб боришга рухсат берилишини сўраган.

Камиловга кўра, бу каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга қайтишлари мумкин. Бу борада ҳеч қандай чекловлар йўқ.

"Аммо, мазкур ташкилотлар бир нарсани тўғри тушунишлари керакки, улар Ўзбекистон ҳукумати билан амалий, ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиб, Ўзбекистон ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади", — деб таъкидлади Абдулазиз Кoмилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан