Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"GM Uzbekistan"​дан яна бир кутилмаган янгилик: энг харидоргир икки автомобилнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилади
6.07.2017 12:33,  
11

GM-Uzbekistan тасарруфидаги Асака автомобиль заводига уюштирилган пресс-тур давомида корхона бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистлар ва блогерларнинг заводда ишлаб чиқариладиган янги автомобиллар ва ишлаб чиқарилиши тугатилаётган автомобиллар борасидаги саволларига жавоб берар экан, «Матиз» автомобили яқин орада ишлаб чиқаришдан олиб ташланишини маълум қилди, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

«Халқимиз тобора сифатли, замонавий автомобиллар харид қилиши тенденцияси кузатилмоқда. «Спарк» русуми ҳам ўзи айнан «Матиз» автомобилини алмаштириш учун жорий этилганди. Яқин 1–2 йилда «Матиз»ни ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечмоқчимиз. Чунки, «Матиз» GM’нинг замонавийлик (карбюраторли автомобил бўлгани сабабли — таҳр.) шунингдек, хавфсизлик сиёсатига ҳам мос келмайди. Чунки яқиндан бошлаб Ўзбекистоннинг ички бозорида ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар ҳам хавфсизлик ёстиқчаси билан таъминлаш назарда тутилмоқда», деди у.

Рустам Ражабов яқин келажакда «Lacetti» (Gentra) автомобилини ҳам ишлаб чиқаришни якунлаш мўлжалланаётганини малум қилди.

«Lacetti» (Gentra) ҳам эскирган модель ҳисобланади. Унинг ўрнига шу классга оид мутлақо янги автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Ҳозирча тижорат сири бўлганлиги учун, янги моделнинг номи ва унга оид тафсилотларни сизлар билан ўртоқлаша олмайман», — деди Ражабов журналистлар ва блогерлар билан ўтказилган презентация ва матбуот анжуманида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан