Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Билл Гейтс Германияни африкаликларга ҳиммати учун танқид қилди
6.07.2017 15:13,  
5

Дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс немисларнинг Welt am Sonntag газетаси билан суҳбатда Европа давлатлари етакчиларини, хусусан, ГФР раҳбариятининг африкалик қочоқларга қўллаётган сиёсатини танқид қилди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

“Сизлар қанчалик сахий бўлсангиз, бу ҳақда шунчалик кўп гапиришади, бу эса ўз навбатида янада кўпроқ одамларни Африкани тарк этишга қизиқтиради”, дейди миллиардер.

Гейтснинг фикрича, Германия Европага келишни истаганларнинг барчасини ҳам қабул қила олмайди. Евроиттифоққа элтувчи йўналишлар орқали африкаликлар кириб келишини мураккаблаштириш керак, деб ҳисоблайди “Майкрософт” эгаси. Шу билан бирга Гейтс ЯИМнинг 0,7 фоизини ташқи ёрдам учун ажратган ГФР канцлери Ангела Меркелни мақташни унутмади ва Европанинг бошқа етакчиларини ундан ўрнак олишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан