Танлов номи “Трампизм” деб аталиб, унда АҚШ президенти акс этган турли-туман карикатуралар тақдим этилди.
3 июл куни очилган кўргазмада Эрон ва хориждан тақдим этилган бир ярим мингдан ортиқ карикатуралар намойиш этилди.
Танлов ғолиби эронлик карикатурачи Ҳоди Асадий бўлди. У АҚШ президентини долларли пиджакда ва сочларини ёнаётган тарзда тасвирлаган. Унга бир ярим минг доллар мукофот берилади.
Танлов ташкилотчилари илгари холокостни рад этиш мавзуида карикатуралар танлови ўтказган.