Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияни экспорт қилишни бошлади

06.07.2017 | Ўзбекистон | 2782

15 июн куни "Электрические станции" ОАЖ (Қирғизистон) ва "Ўзбекэнерго" (Ўзбекистон) АЖ ўртасида электр энергияни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Қирғизистон Миллий энергия холдинг компанияси матбуот хизмати хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, Қирғизистон 2017 йил 16 июндан Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлади.

Жорий йил 4 июл куни шартномада кўрсатилган 1,25 млрд кВт/с электр энергиядан 192,5 млн кВт/с Ўзбекистонга етказиб берилди (тезкор маълумотларга кўра, июн ойида —159,3 млн кВт/с).

Қирғизистон миллийэнергохолдинг матбуот хизмати маълумотига кўра, 1 кВт/с электр энергия экспорт нархи — 2 центни ташкил қилади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Қирғизистондан олаётган электр энергияси учун қарийб 25 млн долларни тўлайди.