Facebook вируслари ҳақида

07.07.2017 | Блог | 2358

Facebook вирус компютерлар учун юқумли хавф ҳисобланади, компютерга ва тизимга жиддий зарар келтириши мумкин. Агар вирус компютерингизга тузганидан сўнг, уни ишга туширмасликка харакат қилиш зарур, агар ишга туширилиб юборилса, Facebook аккаунтингизни бузиши ва сизнинг профилингиз орқали бошқа фойдаланувчиларга тарқай бошлайди. Аккаунтингизни бузишдан ташқари компютерингиздаги маълумотларга кириш имконияти ҳам туғилади, пароларингиз ва бошқа шахсий маълумотларингизни ўғирлайди. Агар вирус компютерингизда иш фаолиятини бошлаб юборган бўлса, Facebook аккаунтингиздан ташқари бошқа нарсалардан ҳам ажраб қолишингиз мумкин. Бу вируснинг вазифаси бузғунчилик ва ўғриликдир. Шу ерда савол туғилиши мумкин вирус маълумотларни ўғирлаб нима қилади? Жавоби оддий — сизнинг маълумотларингизни дунёнинг қаеридадир ўтириб, вирус тарқатаётган шахснинг компютерига бориб тушади.

Вируснинг ишлаши

Вирус Facebook асосан, спам ёки шахсий хабар орқали жўнатилади. Вирус ишга тушиши учун, одамда қизиқиш уйғотадиган қилиб жўнатилади. Хабар ичида ҳавола (сслка) ёки бирор бир файл (вирус) бўлади. Ўша хабар ичидаги ҳавола ёки файлга (вирус) босилганда, вирус ишга тушади ва компютерингиз вирусдан зарарланади. Бундай вирусларни Троян (trojan horse, Троя урушидаги "отга" ўхшатиш)дейилади. Бундай вирусларни Facebookдан ташқари бошқа йўллар билан ҳам компютерга юқтириб олиш мумкин.

Вирус турлари

Facebook Child Porn virus хавфли дастур, интернет тармоғида кўп учрайди, порно видео ролик кўринишида бўлади. Агар уни ишга тушириб юборилса, вирус сизнинг номингиздан дўстларингизга хабарлар тарқатишни бошлайди ва автоматик тарзда ўрнаб олади.

Facebook Change Color virus айёрона ишладиган вирус, Facebook саҳифангиздаги рангларни ўзгартиришни таклиф қилади. Бу вирус ҳам бошқа вируслар каби дўстларингиздан хабар шаклида келади ва кўринишидан вирус ишончли ва хавфсиз кўринади, чунки дўстингиздан келган деб ҳисоблайсиз. Барчаси алдовлигини ҳавола орқали ишга туширганингиздан кейин биласиз. Вирус сизнинг номингиздан дўстларингизга тарқай бошлайди.

Facebook Friend Request virus ўта разил вирус, сизнинг иштрокингсиз дуч келган аккаунтларга (сиз блоклаб қўйган одамларга ҳам) дўстлик таклифини жўнатади. Бундан ташқари вирус ишлаб кетган бўлса компютер ўзи ўзида ўчиб ёниши ва антивирус дастурлар ишдан чиққанлиги ҳам кузатилган.

Facebook Automatic Wall Post virus агар компютерингизга ўрнашиб олса, шахсий маълумотларингизни ўғирлаши мумкин. Буни веб сайтларни промоут (кўпчилик ташриф буюриши) қилиш учун яратилган. Вирус ёлғон хабарлар орқали турли ҳил сайтларга киритиш учун фойдаланилади. Масалан сиз бирор қизиқарли сайтга ташриф буюрмоқчисиз, аслида сиз бошқа кераксиз сайтга йўналтириласиз, бундан ташқари йўналтирилган сайт сизнинг профилингизда пайдо бўлади.

Facebook Message virus  чат орқали тарқайдиган вирус. Сизга ёки дўстингизга шахсий хабар шаклида келади. Агар хабар ичидаги ҳаволани боссангиз, вирус компютерингизга кўчади. Антивирус дастурини ишдан чиқаради ва компютерингизга хавф солувчи дастурлар кела бошлайди. Дўстларингизга ҳам сизнинг номингиздан месенжер орқали тарқай бошлайди.

Invitation Facebook virus. Вирус Facebook орқали шахсий хабар орқали ёки электрон почтадан тарқайди. Хабарда Facebook орқали тарқаётган хавф ҳақида ёзилган бўлади. Ишга туширилса Олимпиада машъали кўриниши пайдо бўлади ва бундай кейин вирус компютерингиз винчестридаги бўш жойларни эгаллай бошлайди. Мутахасисларнинг фикрича, хабарда троян (trojan horse) ёки бошқа вируслар яширишган бўлади. Агар сизга шундай хабар келса, уни очмай тезда ўчириб ташланг.

Facebook Stalker virus. Бошқа вируслар каби бу вирус ҳам компютерингизга жиддий зарар етказиши мумкин. Вирусни ишлаши жуда айёрона ишланган, худдики бу дастур ёрдамида Facebook саҳифангизга ташриф буюрганларни кўриш имконияти борлигини талқин қилинади, аслида дастур сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлайди. Агар вирусни ишга туширсангиз сизни худди Facebook саҳифаси бор жойга йўналтиради, агар у ерга логин ва паролингизни ёзсангиз, сизнинг профилингиз бошқаруви бошқа ёвуз ниятли одам қўлига ўтади. Агар маълумотларингизни ва профилингизни йўқотишни истамасангиз, логин ва паролингизни ёзманг!

Вирусни қандай зарасизлантириш мумкин?

Бундай вирусларни юқтириб олмаслик учун келаётган хабарларга хушёрроқ бўлиш талаб этилади. Агар хабар сизга шубҳали кўринса уни асло оча кўрманг! Бундай хабарни дўстингиз тарқатмаслиги ммкин. Facebookдаги дастур ва ўйинлардан эхтиёт бўлиш ҳам керак, чунки улар бузилиб вирус жойлаштирилган бўлиши мумкин. Агар вирус сизнинг компютерингизни забт этган бўлса, тезда Facebook паролингизни алмаштириб, бу ҳақида дўстларингизни огоҳлантиринг.

Антивирус дастурининг базасини янгилаб ёки ишончли манбаалардан вирус билан курашадиган дастурларни ўрнатиб компютердаги вирусни ўчириб ташлаш харакатини қилинг. 
Агар билмасангиз мутахасисга мурожаат қилиб ёрдам сўранг. Юқоридаги ишларни бажаришдан аввал барча керакли маълумотларингизни ишончли жойга кўчириб кўйиш ёдингиздан чиқмасин!

Компютерингизни вируслардан тозалашда ёрдам берадиган айрим дастурлар:

- Plumbytes Anti-Malware

-Malwarebytes Anti Malware

-Hitman Pro