Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувни Осиёдаги 350 млндан ортиқ киши томоша қилди
8.07.2017 12:58,  
3

Япониянинг NHK World телеканалида Ўзбекистон ҳақида махсус кўрсатув намойиш этилди. Уни бутун Осиё қитъасида 350 миллиондан ортиқ киши томоша қилди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Кўрсатувда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳалардаги бугунги тараққиёти ҳақида батафсил ҳикоя қилинди. Кўрсатув муаллифлари хусусан Тошкент томонидан қўшни давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фаол қадам ташланаётганлигига алоҳида эътибор қаратишган.

Япон тележурналистлари Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган хўжалик муносабатларини либераллаштириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилганини қайд этишган.

"Туризм соҳаси катта силжишга эришди: республикага ташриф буюрувчи меҳмонлар сонини бир неча бараварга ошириш, хорижий ҳамкорлар билан қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган", дейилади NHK World лавҳасида.

Японлар Ўзбекистонни туристик йўналишдаги мамлакат сифатида юксак қадрлайдилар. Муаллифлар бу ҳақда сўзлар экан, жорий йил баҳорида Япониядан Ўзбекистонга учта чартер рейси ташкил этилганлигини, йил охирига қадар яна еттита шундай парвоз амалга оширилишини маълум қилишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан