Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чекишни ташлашда кўмак берадиган тавсиялар
8.07.2017 13:27,  
42

Сиз чекишни ташламоқчисиз, аммо cира буни уддасидан чиқа олмаяпсиз. Унда сизга халқ табобати ёрдам бериши мумкин. Дунёда ҳар 6 сонияда бир   киши тамаки чекишдан кўз юмади! Тамаки чекишни ташлашга аҳд қилганингиз билан табриклаймиз! Бу қарор қаттиқ ва мустаҳкам бўлиши керак! Халқ табобати эса бу оғир масалада ёрдам беради.

Биринчи кун
Тамаки чекишни ташлаган биринчи кунни ўзингизга ёқадиган қилишингиз даркор. Кунни қувноқ ва байрамона ўтказинг,ўртоқларингиз билан сайрга чиқинг шунда бу кун қандай кечганини сезмай қоласиз. Агар чекиш хохиши пайдо бўлса, сақич чайнанг ёки мева сабзавотлардан енг, мева шарбати ичиш яхши наф беради. Агар чекиш хохиши кучли бўлса, жисмоний тарбия билан шуғулланинг, югуринг, гимнастика машқларини бажаринг.

Никотинга қарши чой
Никотинга қарши махсус чой тайёрлаб ичишни тавсия қиламиз. Бу чойни тайерлаш учун 1 ош қошиқ қора цейлон ёки ҳинд чойини 200 грамм қайнаган сувда дамлаймиз. Эзилаган сачратқи илдизлари, валериана, қичитқи ўт барглари, ялпиздан ярим  чой қошиқ чойга қўшиб, бир соат тиндирилади. Кунига 2-3 пиёладан ичилади.Ушбу чойни таъсирини кучайтириш учун унга қўшимча қўшиш ҳам мумкин. Яъни, бир ош қошиқ майдаланган хом лавлагига бир чой қошиқ асал ва бир дона лимон шарбатини қўшиб, чойга аралаштириб ичилади.

Чекишни ташлаш учун:
Сули доналаридан 2 ош қошиқ олиб майдалаб, 100грамм қайнаган сувга солиб 5 дақиқа паст оловда қайнатилади ва 1 соат тиндирилади. Ушбу   дамламадан  1 ой давомида бир кунда 3 марта овқатдан олдин 30граммдан ичиб юриш тавсия этилади.

Чекишни ташлашнинг яна бир йўли: бир ой давомида, эрталаб ва кечқурун нонга 1 чой қошиқ балиқ мойи суриб ейиш керак.

Оғизни чайиш
Ичимлик содасидан 1 ош қошиғини 100грамм сувга солиб, ушбу аралашма билан оғизни чайинг. Бу аралашмадан ичиш ҳам яхши натижа беради.

Лекин, бу усул ошқозон-ичак касалликлари билан оғриганларга тавсия этилмайди.

Энг қийин кунларда яъни, чекишни ташлашнинг биринчи,иккинчи ва учунчи кунларда  дудланган, тузлама, гўшт ва алкоголь ичимликларини истеъмол қилманг!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан