Тошкентда бир кунда иккита фоҳишахона сақлаш ҳолати фош этилди

09.07.2017 | Ўзбекистон | 4083

Юнусобод туманида 5 июль куни иккита фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, шу куни соат 12:00 атрофида ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Аҳмад Югнакий кўчасидаги хонадонида икки фуқарога жинсий алоқа қилиш учун 30 минг эвазига шароит яратиб берган фуқаро аниқланган.

Шунингдек, 5 июль куни соат 21:40 атрофида ўтказилган бошқа бир тадбир давомида туманнинг 8-мавзесида жойлашган кўп қаватли хонадонида 50 минг сўм эвазига икки кишининг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган шахс фош этилган.

Хабар беришларича, ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми («фоҳишахона сақлаш») билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.