Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бўйин оғриса, ҳушёр бўлинг
9.07.2017 20:30,  
14749

Остеохондроз пайдо бўлишига умуртқага юкламани нотўғри тақсимлаш, ноқулай вазиятда узоқ ўтириш, умуртқадаги жароҳатлар сабаб бўлиши мумкин. Бу касаллик фақат ўтириб ишлайдиган соҳа вакилларидагина эмас ,балки жисмоний иш билан шуғулланадиган спортчиларда ҳам кузатилади. Бундан ташқари, остеохондроз ривожига модда алмашинуви бузилиши, магний, рух, Д витамини каби витамин ва микроэлементлар йетишмаслиги ҳам етакчи омил бўлиб хизмат қилади.

ОҒРИҚ ДАРАК БEРАДИ

Оғир кўтарганда, эгилганда оғриқ кузатилса ва бу мунтазам тус олса бўйин шишади ва бу оғриқ кучайишига сабаб бўлади. Остеохондрознинг асосий белгиси – оғриқ. Бунда қўл, бўйин соҳаси ва ҳатто кўкрак қафаси ҳам оғриши мумкин. Шунинг учун ҳам баъзан бемор ўзини юрагим оғрияпти деб ўйлаб янглишиши мумкин. Бунда бемор оғриқ билан бирга кучли зўриқишни ҳис қилади.

Айрим ҳолларда бош оғриғи, қулоқларда шанғиллаш ҳам кузатилиши эҳтимоли бор. Айни шикоятлар сизда бор бўлса невропатолог ва травматолог ҳузурига бориш лозим.

Остеохондрозни даволаш- инсондан узоқ вақт ва сабр талаб қилади. Дори билан даволаш мануал терапия, уқалаш ва даволаш гимнастикалари орқали ушбу касалликни даволаш мумкин.

Касалликка чалинмаслик учун:

  • мактаб партасидаёқ тўғри ўтиришни ўрганиш,
  • жисмоний тарбия билан кўпроқ шуғулланиш,
  • парҳезга риоя қилиш,
  • витаминли таомлар қабул қилиш, таркибида калций ва магний бор маҳсулотларни шу жумладан балиқ ва денгиз маҳсулотлари карам ёнғоқ, писта, нўхат, йирик ундан тайёрланган нон кабиларни истеъмол қилиш,
  • оғир кўтаришга тўғри келганда оғирликни иккала тарафга тенг бўлиш,
  • ортиқча вазндан халос бўлиш лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан