Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлигида «чиқиш визалари»ни бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди
10.07.2017 11:16,  
13

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекитон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 8 июль куни идоралараро йиғилиш ўтказди. Унда ТИВ раҳбарининг фуқаролар билан тўғридан тўғри мулоқоти давомида турли масалалар, жумладан, қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифлари кўриб чиқилди, деб хабар берди «Газета.uz».

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда Президент Девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, бандлик ва меҳнат муносабатлари, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи миграция масалалари агентлиги ва бошқа давлат органлари вакиллари иштирок этган.

Хориждаги меҳнат фаолиятини лицензиялаш ва ундан келиб чиқадиган консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятлар борасида жорий амалиётни соддалаштириш ва онлайн рўйхатга олиш тизимини жорий қилиш тўғрисида таклиф билдирилди.

Ўзбекистон фуқароларининг чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ кўп сонли муаммолари (тўғридан тўғри мулоқотда мурожаат қилганларнинг 9,5%) борасида турли вариантлар, ҳатто уларни тўлиқ бекор қилиниш ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, деярли уч соат давом этган тўғридан тўғри мулоқот чоғида Абдулазиз Комилов Ўзбекистон фуқаролари ҳаётининг турли жабҳаларини ўзида қамраб ва халқаро сиёсатга боғлиқ долзарб масалалар юзасидан 39 та саволга жавоб берди.

Вазирликнинг ваъда беришича, мурожаат қилганларнинг барчасига аниқ жавоб берилади. Шу билан бирга алоҳида муамоларни ҳал қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритишни талаб қилиши таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан