Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқ дарёсидаги оролчага тушиб қолган ёш йигит қутқариб қолинди
10.07.2017 13:42,  
9

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 21 ёш йигитни Чирчиқ дарёсидаги оролчадан эвакуация қилишди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

6 июль куни 22:07 да ФВВга Тошкентнинг Бектемир туманида сувда тўғри ҳаракатланиш қоидаларини бузган ёш йигит Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғида кичик оролчада қолиб кетгани ҳақидаги маълумот келиб тушади.

Қутқарувчилар ҳодиса жойига 22:20 да етиб келишади. Куннинг кеч бўлгани, кўришнинг қийинлиги ва оқимнинг кучли эканига қарамасдан, ФВВ ходимлари резина қайиқда йигитни қутқариб, унга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишди ва яқинлари қўлига топширишди.

Ўзбекистон ФВВ жорий йилда Чирчиқ дарёсининг сатҳи ўртача кўп йиллик меъёрдан ошгани ва дарёда чўмилиш хавфли экани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан