​Самарқанд шаҳрида ноқонуний бензин сотаётганлар ушланди

10.07.2017 | Жамият | 2449

Самарқанд шаҳрининг Навоий шох кўчасида ноқонуний равишда бензин маҳсулотлари сотилаётганлиги баён этилган мурожаат асосида шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ҳақиқатан ҳам шу ҳуддудда яшовчи 10 нафар фуқаронинг бензин ёнилғисини устама нарх билан сотиб, ноқонуний «даромад» топаётганлиги аниқланди.

Хусусан, текширув пайтида улардан 449,7 минг сўм қийматга эга 121 литр ҳажмдаги бензин ёнилғиси далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Худди шундай ноқонуний ҳаракат Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғини, Сангишкон қиш лоғида яшовчи фуқаро Учқун Мақсадов томонидан ҳам амалга оширилган.

У ўз уйида фуқаро Жавоҳир Бегимқуловга ноқонуний равишда умумий қиймати 153 000 сўм бўлган 51 литр бензинни устама нархда сотаётганида қинғир иши фош этилди. 

Текширишда унинг ўз уйида 420 литр ҳажмдаги, жами 877 380 сўмлик ёнилғини ноқонуний равишда сақлаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулот далилий ашё сифатида олиб қўйилди.