Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мўсул ИШИДдан озод қилингани расман эълон қилинди
11.07.2017 12:33,  
6

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ниҳоят ИШИД тор-мор этилгани ҳақида маълум қилди. Al Jazeera​ телеканали хабар беришича, бош вазир душанба оқшомида Мўсулда туриб ғалабани эълон қилган.

“Шу ердан туриб Мўсулда ИШИД террорчилари эълон қилган сохта ва террор давлати қулагани, барҳам топгани ва ер билан яксон этилганини эълон қиламан”, – деб айтган ал-Абадий ўз нутқида.

Бош вазир жангарилар устидан қозонилган ғалаба учун ҳукумат кучлари ва АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга миннатдорчилик билдирган. Мўсул шаҳрида бош вазир иштирокида Ироқ байроғини ўрнатиш маросими бўлиб ўтган.

2014 йилда жангарилар томонидан босиб олинган Мўсулни озод қилиш учун ҳарбий ҳаракатлар ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган эди. Ҳарбий амалиётларга Ироқ армияси, курд ва шиа жангарилари, халқаро коалиция бўлинмаларидан иборат 100 минг кишилик қўшин жалб этилган.

Шунинг билан ИШИД гуруҳи ўзининг Иродаги энг йирик таянчини бой берди. Аммо жангарилар гуруҳи тўлиқ маҳв этилганича йўқ. Ироқ ҳудудида ишидчилар ҳамон юзлаб қишлоқларни назорат қилмоқда. Айни кунларда гуруҳнинг Суриядаги энг йирик таянчи бўлган Раққада ҳам тўқнашувлар давом этмоқда.

Душанба куни Ироқнинг турли шаҳарлари бўйлаб ИШИД устидан қозонилган ғалаба кенг нишонланган. БМТ бош котиби Антонио Гутерреш Мўсулдаги ғалаба билан табриклар экан, уни “терроризм ва шафқатсиз эктремизмга қарши кураш йўлида муҳим қадам” сифатида эътироф этган.

9 ой давом этган ҳарбий амалиётлар натижасида бир пайтлар Ироқдаги энг йирик иккинчи шаҳар ҳисобланган Мўсул шаҳри вайронага айланган. БМТ маълумотларига кўра, шаҳарнинг 920 мингдан зиёд аҳолиси қочқинга айланган. Улар жуда оғир шароитларда кун кечиришмоқда.

Норвегия қочқинлар кенгаши вакили Мелани Мархамнинг маълум қилишича, Ироқда ҳаво ҳарорати 45 даржжага етмоқда. Юз минглаб қочқинларга бундай шароитда етарлича ичимлик суви етказиб берилмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан