Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple компанияси гаджетларни тўғри зарядлаш қоидаларини ошкор қилди
11.07.2017 15:03,  
35

Аккумулятор «умри»ни узайтириш ва қурилманинг ишлаш вақтини кўпайтириш бўйича кўплаб мифлар мавжуд. Apple ушбу мавзуга тўхталиб, ўз расмий сайтида гаджетларни тўғри заряд олдириш ҳақидаги маслаҳатлари билан бўлишди.

Батареянинг хизмат муддати ва ишлаш муддати ўртасидаги фарқ нимада?

Кўп фойдаланувчилар ушбу тушунчаларни чалкаштиради, аслида эса улар бир-биридан жиддий фарқланади. Батареянинг хизмат муддати — уни алмаштиргунга қадар бўлган ишлаш вақти, ишлаш муддати эса — зарядлаш жараёнлари оралиғидаги вақт.

Умумий тавсиялар

Ишлаб чиқарувчи ҳароратнинг кескин ўзгаришларидан нари туришни маслаҳат беради ва MacBook учун қулай диапазон Цельсий бўйича 10—35 даража, iMac, iPhone, iPad, iPod ва Apple Watch учун — 0—35 даража эканлигини эслатди.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни мунтазам равишда янгилаб туриш керак, ахир операцион тизимларнинг янги версиялари қурилманинг кўпроқ автоном бўлишини таъминлайди. Қурилмани ўчирилган компьютерга улаш керак эмас — у аккумулятор сиғими камайишига сабабчи бўлиши мумкин.

Заряд олдириш ва сақлаш

Apple таъкидлашича, ғилофлар таркибига кирадиган баъзи материаллар иссиқлик ажралиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин, у заряд олдириш вақтида яхшиси, ғилофни ечиб қўйиш ҳақида огоҳлантирди.

Қурилмадан узоқ вақтга фойдаланишни тўхтатишдан аввал уни ҳеч бўлмаганда ярмигача зарядлаш тавсия этилади. Қувват олмаган қурилмани узоқ вақт сақлаш чуқур қувватсизланишга олиб келади, натижада аккумуляторнинг ишлаш лаёқати пасаяди ва сервис марказига мурожаат қилишга тўғри келади.

Созламалар ва таҳлил

Энергия сарфини оптималлаштириш учун, Apple мумкин бўлган вақтда LTE-маълумотларни узатишни ўчириб қўйишни, экран ёрқинлигини автоматик тарзда созлашни ишга туширишни ва Wi-Fi’ни деактивизация қилишни тавсия этади. Шунингдек, компьютерлардан SD-карталарни чиқариб қўйиш керак, чунки улар энергия ортиқча сарф бўлишига олиб келиши мумкин.

Энергияни тежаш режимини ишга тушириш орқали (у iOS 9.0’да пайдо бўлди) батарея заряди 20 фоизгача камайиши билан, барча энергия сиғими катта функцияларни автоматик равишда ўчириб қўйиш мумкин. Бундан ташқари, созламаларнинг «Аккумулятор» бўлимида батарея сарфини таҳлил қилиш ва энг энергия сиғими катта дастурларни ўчириш мумкин. Apple, шунингдек, ўйинлардаги билдиришномаларни, AppStore’дан олинган дастурларнинг автоматик янгиланишини ҳамда геолокация сервисларини ўчириб қўйишни маслаҳат беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан