Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга Швейцария Миллий банки раиси келди
12.07.2017 09:57,  
6

Швейцария Миллий банки бошқарувчилар Кенгашининг раиси Томас Жордан иқтисодий ҳамкорлик доирасида Тошкентга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.

Делегация аъзолари Марказий банкка ташрифи чоғида Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият ва банк-молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан инвестиция муҳитини янада яхшилаш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлашдаги чора-тадбирлар билан танишдилар.

Музокаралар чоғида меҳмон Ўзбекистоннинг пул-кредит, валюта сиёсатини либераллаштириш борасида кўрилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Жаноб Жордан Ўзбекистон банклари уюшмасида Марказий банк ходимлари ва тижорат банклари раҳбарлари учун "Иқтисодий шарт-шароитлар ва Швейцария монетар сиёсати" мавзуида тақдимот маросимини ўтказди.

Меҳмонлар шунингдек, Олий Мажлис Сенати раҳбарияти ва ҳукумат аъзолари билан учрашувлар ўтказди.

Ташриф дастурида меҳмонларнинг қадимий Бухорога саёҳати ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан