Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея ва Япония КХДР билан урушга тайёр эмас
12.07.2017 10:11,  
24

Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий таҳдидлари тобора кучайиб, минтақадаги вазият кескинлашиб борар экан, унинг қўшнилари эҳтимолий ҳарбий ҳужумдан ҳимояланишга етарлича ҳозирлик кўрмаган, деб ёзади Reuters​ агентлиги.

АҚШ ҳукумати, агар керак бўлса, Шимолий Кореянинг таҳдидига қарши туриш учун куч ишлатишга тайёрлигини маълум қилди. Америка томонининг мазкур баёноти КХДР томонидан қитъалараро баллистик ракета синови амалга оширилгандан сўнг янгради.

Айрим экспертлар корейс ракеталарининг АҚШ қирғоқларини нишонга олиш қудратига эгалиги ҳақида фикр билдиришган. КХДР ҳукумати эса кўпинча жанубдаги қўшниси ва Японияни уларнинг кулини кўкка совуриш билан қўрқитиб келади.

Жанубий Кореяда қарийб 19 мингга яқин бункерлар мавжуд. Шундан 3 200 дан ортиғи пойтахт Сеулда жойлашган. Пойтахт шаҳар Корея урушидан кейин имзоланган сулҳ бўйича келишилган чегарадан атиги 40 км масофада, холос.

Жанубий кореяликлар ҳужумдан сақланиш учун бошпаналар қаерда жойлашганидан бехабарликларини айтишади. Уларнинг фикрича, бошпанадан дарак берувчи алоҳида белгилар мавжуд эмас. Бункерлар ядровий, кимёвий ёхуд биологик ҳужумлардан ҳимоя қила олмайди. Бошпаналар метро бекатлари, кўп қаватли биноларнинг ертўлалари ва ерости гаражларида жойлашган.

Сеул шаҳар мерияси вакили тан олишича, шаҳардаги бункерларда узоқ муддат яшириниш учун етарли миқдорда озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва газ ниқоблари захираси мавжуд эмас. Шаҳар маъмурияти эса бункерлар таъминоти учун пул ажратилмаслигини маълум қилган.

Япониянинг 13,5 миллион аҳолига эга бўлган пойтахтида эса иккинчи жаҳон урушидан қолган эски бункерлар мавжуд. Уларнинг сони ҳам аниқ эмас. Бироқ мавжуд бошпаналар эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланиш учун яроқсиз ҳолатда. Токио маъмуриятининг бункерларни қайта ишга тушириш ёки янгиларини қуриш режаси йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан