Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон суди сигирларни сотишни тақиқловчи ҳукумат қарорини бекор қилди
12.07.2017 15:37,  
11

Ҳиндистон Олий Судининг сигирларни ҳимоя қилиш учун қабул қилинган қарорни асоссиз деб топиш ва уни амал қилишдан тўхтатиш ҳақидаги ҳукми сешанба куни эълон қилинди. Бу ҳақида Анадўлу агентлиги хабар вермоқда.

Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати сигирларни сўйиш учун сотиш ва сотиб олишни маън қилувчи қарорни май ойида қабул қилган эди. Янги ўрнатилган тартибга кўра, қорамолларни бозорга олиб боришдан олдин уларни гўшти учун сотилмаслиги ҳақида ёзма равишда тилхат топширишлари шарт қилинган.

Олий суд қарорида ҳукумат тақиқининг гўшт саноатига алоқадор минглаб одамларга таъсир қилишига урғу берилган. Ҳиндистонда сигир ва ҳўкизларни гўшти учун савдо қилиш билан мамлакатда диний озчилик ҳисобланган мусулмонлар ва ҳинд касталарида энг паст тоифа саналадиган чандалларга хосдир.

Шунингдек, Ҳиндистонинг жанубий штатларида ҳам мол гўшти ҳиндуийлар томонидан кенг истеъмол қилинади. 30 май куни Тамил Наду штати олий суди ҳам ҳукумат қарорини бекор қилишга қарор чиқарган. Ҳукумат ўз қарорини қайта кўриб чиқиш учун уч ой вақт кераклигини маълум қилган.

Тақиқ эълон қилиниши ортидан мамлакатнинг шимоли-шарқида норозилик намойишалари бўлиб ўтган. Норозилик белгиси сифатида гўшт фестивальлари ўтказилган. Ҳукмрон Ҳиндистон Халқ партиясининг бир қанча аъзолари партия аъзолигидан воз кечишган.

Ҳиндистон Халқ партияси 2014 йилда ҳокимиятга келгандан бери мамлакатда мол гўшти истеъмол қилишни тақиқлашга киришган. Бир қатор штатларда сигирни сўйганлик учун жазолар оғирлаштирилган.

Партия раҳбари Нарендра Моди сайловолди кампанияси даврида мол гўшти ейишни бутун мамлакат бўйлаб тақиқлашга ваъда берган эди. Ҳиндуийлик динида сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланади. Мамлакатда сигирларни ҳимоя қилишга бел боғлаган радикал жиноий тўдалар сони кескин ортган. Ҳиндистонда радикал ҳиндуларнинг мол гўшти истеъмол қилган мусулмонларга тажовузлари сони ҳам ортиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан