Bloomberg башорати: 2017 йил дунёда нималар рўй беради?

08.12.2016 | Жаҳон | 3055

АҚШнинг Bloomberg агентлиги 2017 йилда жаҳон миқёсида рўй бериши кутилаётган иқтисодий, сиёсий, жўғрофий ва ҳарбий ўзгаришларга бағишланган “Пессимистик гид” башоратини эълон қилди

Айтиш керакки, агентлик ўтган йили “Брекзит” ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан ажралишини, Дональд Трампнинг сайловда ғалаба қозонишини тўғри тахмин қила олганди. 

Бу сафар агентлик 2017 йилда Францияда Марин Ле Пен президент сайловида ғалаба қозонишини ва шундан кейин Франциянинг Европа Иттифоқидан айрилиши бўйича референдум ўтказилишини башорат қилмоқда. 

Германия канцлери Ангелда Меркель эса сайловда мағлубиятга учрайди. 

Италияда “Беш юлдуз” номли популистик ҳаракат етакчиси Беппе Грилло ҳокимиятга келади ва Италия лирасини қайтадан муомалага киритиш бўйича референдум ўтказади. 

Буюк Британияда “Брекзит” бўйича қатъийроқ позицияга эга сиёсатчи Тереза Мэйни ортда қолдиради “Брекзит” атрофидаги баҳс-мунозаралар аниқ натижага олиб келади.

АҚШда солиқ соҳасидаги жиддий ислоҳотлар натижасида Дональд Трамнинг обрўси кескин ошиб кетади. Трамп аввалига АҚШнинг НАТОдаги, кейин эса БМТдаги аъзолигини тўхтатади. Бу орада “Исломий давлат” Марказий Осиёда ўз таъсирини ёйишга уринади ва Афғонистонда деярли ҳукмронга айланади. 

Шимолий Корея ўз ракеталарига ядровий каллаклар ўрнатишга қодир экани ниҳоий тасдиғини топгач, бу масалани ҳал қилиш учун Дональд Трамп Хитойдан ёрдам сўрайди. 

Bloomberg яна бир қатор пессимистик башоратларни билдирган. Нима ҳам дердик, омон бўлсак кўраверамиз.