Бразилия футбол жамоаси авиаҳалокатга учраган самолётдан фақатгина 5 киши тирик қолгани маълум бўлди

29.11.2016 | Жаҳон | 1682

Колумбияда ҳалокатга учраган самолёт бортидан беш нафар йўловчи омон қолган. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Омон қолганларнинг аҳволи қандай экани борасида ҳозирча ахборот йўқ. Аввалроқ самолёт тоғли ҳудудда ҳалокатга учрагани айтилиб, воқеа жойига етиб бориш мушкулроқ экани қайд этилганди, деб ёзилган хабарда.