Бугун Ер шарида энг кучли магнит бўрони кузатилади

22.11.2016 | Илм-фан | 953

Бугун сайёрамизда энг кучлир магнит бўрони кузатилади, бундай магнит бўронининг вужудга келишига Қуёш атмосферасида ёриқнинг пайдо бўлиши сабаб бўлган.

"Мутахассислар ҳозирча қуёш шамолларининг қандай қувват даражаси билан Ерга йўналганини аниқлай олишмади. Магнит бўронлари ҳар бир одамга ҳар хил таъсир кўрсатади.

Кимнидир мигрень безовта қилса, кимнингдир қон босими кўтарилади, хроник касалликлар қайтадан бош кўтариши мумкин. Техникага келадиган бўласак, магнит бўрони уларга ҳам таъсир этмай қолмайди. Йўлдошли ва радиоалоқалар ишида узилишлар бўлиши кузатилади", — деб хабар беради олимлар.