Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ Ўзбекистонда зилзила рўй беришидан огоҳлантирмоқда
1.12.2016 10:08,  
24

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан одатда куз-қиш мавсумида кўчки ёки сел хавфи борлиги ҳақида мобил операторлар абонентларига SMS хабарлар жўнатади. Авваллари баъзи кишилар бундай турдаги SMS’лар келишини тақиқлаш учун созламаларни ҳам ўзгартиришган.
 
Айни пайтда эса ФВВ, яъни MCHS номидан келаётган ҳар бир хабар муҳим маълумотни ҳам бериши мумкин. Бугун, яъни 30 ноябрь куни юртдошларимизга ФВВдан қуйидаги мазмундаги SMS юборилди:
 
“Po pros’bam grajdan informiruem, chto na veb-sayte MCHS (fvv.uz) v rubrike CHS:Kak deystvovat’ razmesh’ene Pamyatka naseleniyu o deystviyah pri zemletresenieh”
 
Бир қарашда оддийдек туюлган бу хабарни кўпчилик дарҳол ўчирган бўлса, ажаб эмас. Баъзилар эса юз бериши кутилаётган хавфдан ўзига хос огоҳлантириш олди.
 
Бу SMS’нинг мазмуни қанчалик аҳамиятга эгалигини аниқлаш мақсадида ФВВ “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилдик. Вазирлик томонидан йўлланилаётган хабарлар борасида сўраганимизда, гўшакни кўтарган ходим бундай SMS хабарлар шунчаки маълумот учун йўлланилаётганини маълум қилди.
 
“Бундай хабарларни бўрттириш ёки ўзгача ёндашиш шарт эмас. Бир неча кун аввал, Тошкентда ер силкиниши бўлган эди. Шундан сўнг биз бундай маълумотни тарқатишга қарор қилдик. Бундан ташқари, шу кунларда давлат телеканаллари орқали зилзила рўй берганда, қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида дастур эфирга узатилади. Унда ФВВ томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилади”, дейди ФВВ ходими.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан